Алоқа оператори Beeline барча абонентлар учун очиқ WiFi-майдончасини ишга туширди.

"Бепул интернетли янги майдонча компаниянинг Марказий офиси ёнида 700 квадрат метрли майдончада жойлашган. Шинам ва шу билан бир қаторда инновацион манзарада исталган wеb-ресурсларда мароқли вақт ўтказиш мумкин", дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

“Мустақиллик куни арафасида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига шундай совғани бағишлаш имкони борлигидан мамнунмиз, – дейди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Ўйлаймаки, Beeline WiFi-майдончаси абонентлар учун Тошкентнинг энг марказида жойлашган қулай ва севимли дам олиш жойига айланади”.

Web-серфинг BeelineFreeExt WiFi нуқтаси орқали жойлашган. Хизмат Beeline абонентлари учун бепул.