Бельгия ҳукумати Амстердам – Париж поездидаги отишмадан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирди

Жаҳон 24 Август 2015 1076

Ўтган жума, 21 август куни Амстердам – Париж йўналиши бўйлаб қатновчи “Талис” поездида содир бўлган отишмадан сўнг Бельгия ҳукумати темир йўл тармоқларида хавфсизликни кучайтириш бўйича чораларни амалга оширишга киришди, дея хабар берди Брюсселдаги "Суар" нашри.

Хабарда қайд этилишича, дам олиш кунлари (22-23 август) йўловчилар юклари устидан назорат кучайтирилиб, вокзалларда француз-бельгия патруллари сони кўпайтирилган.

Шунингдек, Бельгиядаги халқаро вокзал ва поездлар хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшимча равишда 54 нафар федерал полиция хизматчилари ҳам жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Амстердамдан Париж шаҳрига кетаётган тезюрар поездда эркак киши содир этган отишма натижасида уч киши жароҳат олган эди. Жиноятчи йўловчилар томонидан қуролсизлантирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига топширилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22586 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 48821 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62840 Жамият
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 16 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 234 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 375 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Тошкентга транспорт воситаларининг кириши чекланиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар