Биржа савдолари очилишида Brent маркали шимолий денгиз нефтининг бир баррели Хитой иқтисодиётидаги ҳолат билан боғлиқ равишда 2009 йилдан буён илк бор 45 доллардан паст баҳода нархланди.

Тошкент вақти билан cоат 9:230да Brent маркали нефтнинг октябрь фючерс шартномаларидаги қиймати 2,02 фоизга камайиб, 44,54 долларни ташкил этди.

Ўз навбатида, фючерс шартномаларидаги WTI маркали нефтнинг нархи ҳам 2,5 фоизга пастлаб, бир баррели учун 39,44 доллар баҳоланди.

Аввалроқ Осиё биржалари ҳам жиддий пастлашувлар билан очилгани хабар қилинган эди.