Дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи малласоч инсонлар Ирландиянинг Кросхейвен шаҳридаги анъанавий фестивалга ташриф буюрди, деб ёзади The Independent. Irish Redhead Convention фестивалида энг камида 2 минг меҳмон иштирок этди.

Кросхейвендаги фестиваль бу йил олтинчи маротаба ўтказилмоқда. Унда малласочли кишилар учун турли мавзули табдирлар ташкил этилди. Масалан, санъат тарихида малласочлиларнинг ўрни, бир квадрат дюм (2,54 см)да жойлашган сепкиллар сони бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мазкур фестиваль асосчилари ака-сингил Денис ва Жолин Кронин ҳисобланади. Йиғилган маблағлар эса Ирландия саратонга қарши кураш жамиятига тақдим этилади.

Нашрнинг қайд этишича, дунё аҳолисининг 1-2 фоизи малласоч ҳисобланади. Британия ороли бу борада етакчилик қилиб, 13 фоиз шотландиялик, 10 фоиз ирландиялик малла ёки қизғиш сочлари билан ажралиб туради.