Европа фонд биржалари 2008 йилдаги минимумларгача пасаймоқда

Иқтисодиёт 24 Август 2015 1661

Европанинг асосий фонд индекслари 2008 йилдаги минимал қийматларгача пасаймоқда. Бундан савдодан олинган маълумотлар дарак бермоқда.

Европанинг йирик корхоналарининг Stoxx Europe 600 жамланма индекси 7,5 фоизга – 2008 йилдаги минимум кўрсаткичларга тушиб кетди.

Германиянинг Dax индекси 5,9 фоизга, яъни 9527,39 пунктгача; Франциянинг CAC40 индекси 7 фоиз, 4307,05 пунктгача; Буюк Британиянинг FTSE 100 индекси 4,62 фоиз, 5901,65 пунктгача тушиб кетди.
Бундан аввал Dow Jones индекси 1000 пунктга тушиб кетгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар