Финляндия ташқи ишлар вазири Тимо Сойни Россиянинг қуролланишидан хавотирда эканини айтиб ўтди, дейилади Yle нашри хабарида.

Унинг сўзларига кўра, украин можароси Россия ва Ғарб ўртасида аввалдан мавжуд бўлиб келган кесинликни яққол юзага чиқарди. Бундай вазиятда Финляндия ўз мудофааси учун қайғуриши лозим.

“Буни Россияга йўналтирилган ҳарбийлашиш сифатида эмас, балки мудофаа салоҳиятини мажбурий кўтариш тарзида талқин қилиш лозим. Бизнинг НАТОдаги иштирокимиз шуни кўрсатмоқдаки, Финляндия хавфсизликнинг пассив истеъмолчиси эмас, балки ишлаб чиқарувчиси ҳамдир”, – деди Сойни.

Вазир ўз сўзида Финляндия давлат бюджетини қисқартириш зарурияти борлигига қарамасдан, инқирозларни бартараф этувчи халқаро амалиётлардаги иштирокини тўхтатмаслигини айтган. Унинг фикрича, НАТО билан ҳамкорликдаги дастурлар мамлакат мудофааси учун зарур.