Франция чемпионатида 3 турдан сўнг "ПСЖ" яққол пешқадамга айланди

Спорт 24 Август 2015 962

Францияда 21-23 август кунлари давомида ўтказилган 3 тур ўйинларидан кейин Парижнинг "ПСЖ" жамоаси 9 очко билан турнир жадвалининг энг юқорисига жойлашган. Жамоа 100 фоизлик кўрсаткич қайд этиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини ҳам сақлаб қолмоқда.

"ПСЖ" 3 турни сафарда "Монпелье"га қарши ўтказиб, Блэз Матюдининг голи эвазига ғалаба қозониб қайтди.

Кейинги ўринларда жойлашган "Бастия", "Анжер" ва "Нант" жамоалари 7 очкодан тўплашган. "Бастия" 3 турда "Генгам"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, лига дебютанти "Анжер" эса сафарда бошқа бир дебютант "Газелек Аяччо"ни 2:0 ҳисобида таслим этиб қайтди, "Нант" эса ўз майдонида "Реймс"дан устун келди - 1:0.

"Лион" кутилмаганда "Ренн"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, 4 очко билан 12 ўринга тушиб кетган.

Асосий футболчилари Андре Айю, Жиньяк, Пайе, Товен ва бош мураббийи Марсело Бьелсадан айрилган "Марсель" эса ўзига келмоқда. Кетма-кет 2 ўйинда мағлубиятлар қайд этган жамоа 3 турда ўз майдонида "Труа" дарвозасига жавобсиз 6та гол йўллади. Марселликлар "Лион"дан кейинги 13-ўринни эгаллаб туришибди.

Ўтган мавсумда кучли ўйин намойиш этган "Монако"нинг аҳволи ҳам кутилганидек эмас. Монаколиклар 3 учрашувдан 5 очко жамғаришган ва жадвалнинг 8-ўрнини эгаллашган.
Турнир жадвалининг энг қуйи қисмида эса "Труа", "Газелек Аяччо", "Монпелье" ва "Генгам" жойлашган.

Кейинги тур ўйинлари 28 август куни бошланади.

Монпелье – ПСЖ 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 60 Матюиди.
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (45), Матюиди (49), Будебуз (55), Мотта (74).

Нант – Реймс 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 Леняни.
Огоҳлантиришлар: Сигторссон (13), Канкава (40), Вебер (57), Мфулу (65).

Газелек Аяччо – Анжер 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Ндойе, 0:2 – 20 Ндойе.
Огоҳлантиришлар: Лемуань (13), Андре (31), Тома (73), Кефф (90).

Ницца – Кан 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 66 Бен-Арфа, 1:1 – 67 Делор, 2:1 – 77 Плеа.
Огоҳлантиришлар: Нанжис (45), Козьелло (71), Себ (72), Луи (82).

Бастия – Генгам 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Пальмьери, 2:0 – 39, автогол Бака, 3:0 – 90 Кулибали.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (51), Айите (53), Сорбон (61), Джику (69), де По (83).

Тулуза – Монако 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 22 Думбия, 1:1 – 65 Лемар.
Огоҳлантиришлар: Уоллес (51), Туре (58), Траоре (79), Бернарду Силва (87).

Лион – Ренн 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 7 Педро Энрике, 1:1 – 12 Фекир, 1:2 – 55 Зеффан.
Огоҳлантиришлар: Дианье (48), Фернандес (58), Педро Энрике (60), Фекир (85).

Марсель – Труа 6:0 (1:0, 5:0)
Голлар: 1:0 – 19 Баррада, 2:0 – 47 Диарра, 3:0 – 56 Батшуайи, 4:0 – 63 Окампос, 5:0 – 87 Алессандрини, 6:0 – 90 Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Лемина (28), Переа (69).

Лорьян – Сент-Этьен 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 87 Амума.
Огоҳлантиришлар: Салл (31), Амума (60), Монне-Паке (66).
Четлатиш: Лекомт (1).

Лилль – Бордо 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Пундже (30), Туре (40), Ботеак (52), Паллуа (60), Ямбере (63), Шантом (77).

Кўпроқ янгиликлар