Ҳиндистон ўз ҳисобидан Непалга 40 км ли нефть қувури ўтказади. Бу лойиҳа Ҳиндистонга 30 млн долларга тушади.

Ҳиндистон нефть ва газ вазирлигининг маълум қилишича, бу ҳақдаги меморандум Ҳиндистон нефть ва газ вазири Дхармендра Падхан ва Непал савдо ва таъминот вазири Сунил Баҳодир Тхапа томонидан имзоланди.