Исроил суди шанба кунлари футбол ўйинлари ўтказишни тақиқлади

Жамият 24 Август 2015 2015

Исроилнинг меҳнат ихтилофлари бўйича суди шанба кунлари футбол ўйинлари ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда Исроил телевидениеси орқали хабар қилинди.
Суд қарори Исроил футбол уюшмасини 7 сентябрга қадар шанба кунлари ўйин ўтказишни тўхтатишга чақиради. Шу куни суднинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Яҳудийлик дини қонунларига кўра, шанба ҳафтанинг еттинчи куни бўлиб, дам олиш куни ҳисобланади. Шу боис бир гуруҳ футболчилар судга мурожаат қилиб, ўз касблари туфайли шанба кунлари ишлашга мажбур бўлаётганларидан арз қилишган эди.

“Шанба кунлари футбол ўйинлари ўтказиш жиноятдир, шу боис мен бу ўйинларни ўтказишга рухсат бера олмайман, - деди судья Ариэла Гильцер-Кац. – Айни пайтда мамлакатда шанба кунлари ишлаш тақиқланган. Исроил қонунчилигига биноан футболчилар шанба куни майдонга туша олмайди”.

Исроилда шанба кунлари ишлайдиган корхоналар бунга иқтисодиёт вазиридан махсус рухсатнома олиши керак. Айни пайтда бу лавозимни ультрадиний ортодоксал ШАС партияси раҳбари Арье Дери эгаллаб турибди. Шу боис футболчиларнинг ундан рухсатнома олиши эҳтимолдан узоқ деб ҳисобланмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар