Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Корея режимига қаратилган ташвиқот ўтказишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни ўчириш режалаштирилмаётганини маълум қилди, дея хабар тарқатди Ёнхап агентлиги.

Президент фикрича, даставвал КХДР ҳукумати чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудга Корея Республикаси аскарларининг ўлимига сабаб бўлган миналарни ўрнатгани учун кечирим сўраши лозим.

Ўз ёрдамчилари билан бўлиб ўтган йиғилишда Пак хоним Шимолий Корея ташвиқот ўтказмасликка ҳам ваъда бериши лозим эканини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги қарама-қаршилик Жанубий кореялик аскарларнинг қуролсизлантирилган ҳудудда минага дуч келиб ҳалок бўлганидан сўнг бошланган эди. Бунга жавоб тариқасида Жанубий Корея сўнгги 11 йил ичида илк бор КХДРга қарши ташвиқот ўтказувчи овоз кучайтиргичларни ишга солди.