КХДР Сариқ денгиздаги Жанубий Корея билан чегарага махсус ҳарбий отрядларни тўпламоқда

Жаҳон 24 Август 2015 6852

Шимолий Корея Сариқ денгиздаги Жанубий Корея билан чегарага бортида махсус ҳарбий қисмлар бўлган 20та десант кемасини жўнатди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар берди.

Бундан аввалроқ Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе шимолий Корея тузумига қарши йўналтирилган ташвиқот ишларини тўхтатиш режалаштирилмаётганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги қарама-қаршилик Жанубий кореялик аскарларнинг қуролсизлантирилган ҳудудда минага дуч келиб ҳалок бўлганидан сўнг бошланган эди. Бунга жавоб тариқасида Жанубий Корея сўнгги 11 йил ичида илк бор КХДРга қарши ташвиқот ўтказувчи овоз кучайтиргичларни ишга солди.

Кўпроқ янгиликлар