Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Иккинчи жаҳон уруши халқаро муаммоларни биргаликда ҳал қилиш зарурлигини уқдирувчи сабоқ эканлигини айтди. Бу ҳақда Лавров ўзининг “Российская газета” нашри учун мақоласида айтиб ўтди.

“Иттифоқчилик кайфияти ва умуман Иккинчи жаҳон уруши сабоқлари дунё ҳамжамияти олдида турган катта миқёсдаги хавфларга самарали жавоб беришни қидириш йўлида жамоавий ишнинг муқобили йўқлигини тасдиқлайди, янги можароларнинг олдини олиш учун моҳиятан ягона йўл ҳисобланган, ўзаро ҳурматга асосланган тенг ҳуқуқли ҳамкорликнинг қадриятларидан дарак беради”, деб айтди Лавров.

Лавров Россия-Хитой муносабатлари айнан шундай муносабатларга таянишини айтиб, “унинг ҳозирги кўриниши тарих давомидаги энг яхшиси эканлиги ва босқичма-босқич ривожланиб бораётганини” қўшимча қилиб ўтди.