Москванинг “Динамо” клуби ҳужумчиси Александр Кокорин Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор бўлган манба маълум қилган.

Келишув ёзги трансфер ойнаси ёпилгунгача расмийлаштирилиши мумкин.
Аввалроқ футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Пари Сан-Жермен” ва “Зенит” клублари томондан ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди, бироқ айнан “канонирлар” 24 ёшли россиялик футболчига эришиш учун етакчилик қилмоқдалар.
Жорий мавсумда Кокорин учта ўйин ўтказиб, 2 та тўп уришга муваффақ бўлди.