Sky Sports телекомпанияси Англия премьер-лигасининг 23 йиллигида АПЛ маъмурияти билан лига мухлислари иштирокида энг эсда қоларли вазиятлар рейтингини тузди.

Унга кўра, 2011/2012 йилги мавсумда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро томонидан сўнгги турнинг қўшимча дақиқаларида «КПР» дарвозасига киритган голи энг эсда қоларли вазият деб топилди. Мазкур ҳолат 7474 та овоз тўплади.

Иккинчи ўринни ўша мавсумда «Сити» сардори Венсан Компани томонидан «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритилган ғалаба тўпи жой эгаллади (5275 овоз).

2003/04 йиллардаги «енгилмас» «Арсенал» мазкур рейтингда кучли учликни (3697 овоз) якунлаб берган. Мазкур мавсумда лондонликлар АПЛнинг барча учрашувларини мағлубиятсиз якунлаб, (26 ғалаба, 12 дуранг) ўзига хос рекорд ўрнатишган ва ҳозирга қадар сўнгги чемпионлик унвонини қўлга киритишганди.

4. Уэйн Руни. «Манчестер Сити» дарвозасига «қайчи» услубида урган голи (3571 овоз).

5. «Лестер»нинг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига 5та тўп киритиши (3379 овоз).

6. «Челси»га қарши учрашувда Жеррарднинг йиқилиб тушиши ва чемпионликнинг «Сити»га бой берилиши (2603 овоз).

7. «Манчестер Юнайтед»нинг «Арсенал» устидан 8:2 ҳисобида ғалаба қозониши (1993 овоз).

8. Жек Уилшернинг «Норвич» дарвозасига урган голнинг комбинацияси (1783 овоз).

9. «Ливерпуль»га қарши учрашувда «Кристал Пэлас» ижросидаги ўзига хос «камбэк» (1716 овоз).

10. Марио Балотеллининг «МЮ» дарвозасига киритилган голидан кейин голни футболкасидаги «Why always me» ёзуви билан нишонлаши.