Обама президентлик даврида минг соатдан зиёд вақтни гольф ўйнашга бағишлади

Жаҳон 24 Август 2015 1480

Журналистлар Оқ уй раҳбари президентликка сайланган 2009 йилдан буён гольф ўйнашга неча соат ажратганини ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақдаги маълумот якшанба, 23 август куни CNN телеканали орқали эълон қилинган.

State of the Union теледастури бошловчиси Барак Обаманинг жами 247 партия гольф ўйнагани, бунинг учун 1,1 минг соатдан кўпроқ вақт ажратганини айтиб ўтди.

Америка раҳбарига турли вақтларда сиёсатчилар, актёрлар ва спортчилар, жумладан, собиқ АҚШ президенти Билл Клинтон, баскетболчи Стефан Карри ҳамда америкалик актёр ва продюссёр Дэвид Ларри рақиблик қилган.

8 август куни Обама Массачусетс штатидаги Мартас-Винъярд оролига икки ҳафталик таътилга отлангани хабар берилган эди.

Бу вақтда Обаманинг гольф ўйнаши, соҳилда хордиқ чиқариши, велосипедда сайр қилиши ва оила аъзолари билан тушлик қилиши режалаштирилган. Шунингдек, АҚШ раҳбари мутолаа учун вақт ажратиши, ўзи билан бадиий, илмий ва фантастик жанрдаги олтита китобни олиб кетгани маълум қилинган.

2014 йилдаги таътил вақтида "ИШИД" жангарилари америкалик журналист Жеймс Фоулини қатл қилгани ҳақидаги хабар тарқатилганидан кейин расмий муносабат билдирганидан сўнг дарҳол гольф ўйнашга кетгани қизғин эътирозларга сабаб бўлганди.

Барак Обама 2009 йилнинг 20 январь куни АҚШ президентлигига сайланган бўлиб, унинг муддати 2017 йил январь ойида ниҳоясига етади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар