Россиянинг яқин жанглар учун Р-73Э авиацион ракеталар ишлаб чиқарувчиси 2016 йилда ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда “Букс” ташкилоти бош директори Юрий Клишин маълум қилди.

“2016 йилда ташкилот ракеталар етказиб бериш бўйича Қозоғистон, Ўзбекистон ва Куба билан шартнома тузишни режалаштирган”, дея Клишин сўзларидан иқтибос келтириб ўтди РИА Новости.

У, шунингдек, собиқ иттифоқ ҳудудидаги қарийб барча мамлакатлар қуролли кучларида 20 километргача баландликдаги нишонни йўқ қилишга қаратилган “ҳаво-ҳаво” тоифасидаги бу каби ракеталар мавжудлигини айтиб ўтган.