2015 йилнинг 1 сентябридан импорт божхона божи ва республика ҳудудига олиб кирилаётган акциз ости маҳсулотлар учун акциз солиғининг янги ставкалари амал қилишни бошлайди.

Янги ставкалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тасдиқланди.

Кўплаб импорт маҳсулотлари учун бож улар божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида белгиланди.

Ер усти транспорти, темир йўл ва трамвайнинг ҳаракатдаги таркибидан ташқари, учун бож божхона қийматининг 70 фоизи ҳамда двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметр учун 3 доллардан қилиб белгиланди.