Ўзбекистонда сентябрь ойида ICTWEEK Uzbekistan 2015 ҳафталиги бўлиб ўтади

Ўзбекистон 24 Август 2015 2101

14-18 сентябрь кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ахборот-коммуникация технологиялар ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик матбуот хизматининг хабар қилишича, у илк марта ўтадиган бир қанча махсус тадбирларни ўз ичига олади.

ICTEXPO 2015 кўргазмаси мисли кўрилмаган миқёсда бўлиб ўтиши айтилмоқда — унда 150та компания 2000 кв. метрлик майдонда товар ва хизматларини намойиш қилади. Кўргазма Тошкент (15-17 сентябрь) ва Самарқанд (15-15 сентябрь) шаҳарларида ташкил этилади. Унга 30 минг киши келиши кутилмоқда.

Илк марта ўтказилаётган ICTFORUM 2015 форуми (16-17 сентябрь) АКТнинг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш учун экспертларнинг ўзига хос баҳс майдони бўлиши башорат қилинмоқда. У турли блокларга бўлинган конференциялар (eGovernment Uzbekistan, BestSoft Uzbekistan, Startup Conference, «АКТ ва туризм»), секция мажлислари («Телекоммуникация и инфратузилма», «Интернет ва ахборот ресурслари», «Ахборот хавфсизлиги»), маҳорат сабоқлари ва гуруҳ муҳокамалари шаклида ўтади.

18 сентябрда бўлиб ўтадиган ICTSUMMIT 2015 анъанавий АКТ саммити соҳанинг йил давомидаги ривожланишига якун ясайди ҳамда келажакдаги стратегик вазифаларни белгилайди. Саммитда давлат идоралари, IT-корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва жаҳон компаниялари вакиллари иштирок этади.

15-17 сентябрда ICTEXPO 2015 доирасида Gadget Fair гаджетлар ярмаркаси ўтказилади. Унга келувчилар энг янги қурилмаларни харид қилиши мумкин.
ICTWEEK Uzbekistan 2015 ҳафталигида қатнашиш учун www.ictweek.uz сайтида рўйхатдан ўтиш зарур.

АКТ ҳафталиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан ўтказилмоқда. Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари уюшмаси ва ICTNEWS нашри ҳисобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар