365.gov.uz портали республика ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган расмий тадбирлар ва муҳим сиёсий воқеалар, тарихий саналар ва халқаро даражада аҳамиятли бўлган кунлар борасида маълумотларни ўз қамровига олган.

Порталда фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчи портал хизматлари ўзига қулай ҳолда созлаб олишлари мумкин. Фойдаланувчилар мавжуд маълумотларни соҳалар ёки ташкилотлар кесимида кўришлари учун мавжуд созламалардан фойдаланишлари мумкин.

Менинг календарим саҳифаси фойдаланувчиларга муайян эркинликлар яратиб беради, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар саҳифада мавжуд воқеа ва тадбирларни ўзларига керакли шахсий кабинетда умумлаштиришлари мумкин бўлади, деб хабар беради infocom.uz.

Шунингдек, порталда Тарихий саналар, Спорт, Таваллуд кунлар, Кўрик танловлар, Давлат ташкилотларида, Дунёда, Кўргазмалар ва Байрамлар рукни мавжуд.