Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат Бокс федерацияси хабар тарқатди.

Манбада қайд қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан Ҳасанбой Дўсматов (49 кг вазн тоифаси), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Элнур Абдураимов (60 кг), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг), Исроил Мадримов (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тулаганов (91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) ўрин олишган.

Мазкур турнир 25 август куни бошланиб 6 сентябрь куни ҳал қилувчи учрашувлар ўтказилади. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2016 йилда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинлари учун 1та йўлланма нақд қилинган. Мазкур Осиё чемпионатида яна 4та йўлланма қўлга киритилиши кутилмоқда.