Охирги йилларда ёввойи ҳайвонларни кўпайтиришга мўлжалланган қўриқхоналарнинг яратилиши уларнинг кўпайишига хўжалик фаолиятининг салбий таъсирини камайтиришнинг самарали усули бўлиб ҳисобланади. 

“Правда Востока” газетасининг хабар беришича, Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги саноати учун ноодатий фермерлик хўжаликлари ташкил этилмоқда.

“Жорий йилнинг бошида Қизилтепа туманида жойлашган “Наргиз диёр” фермер хўжалигида 1470 гектар майдонда ёввойи ўрдакларни сақлаш ва кўпайтириш учун “Яшил диёр” хусусий қўриқхонаси ташкил этилди. Бу ерда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 32 турдаги қушларни учратиш мумкин. Уларни қўриқлаш йўлга қўйилган. Бу ерда экосайёҳлик ҳудудининг қурилиши бошлаб юборилди – тўртта ёзги шийпон ва 100 ўринлик меҳмонхона қурилмоқда”, деб таъкидланмоқда газетада.