Покистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан афғон элчиси чақириб олиниб, унга Афғонистон ҳудудидан миномёт орқали отишма уюштирилиши натижасида тўрт нафар покистонлик ҳарбийнинг ҳалок бўлгани муносабати билан норозилик билдирилди, дея хабар берди ВВС.

Расмий Исломободнинг қайд этишича, мазкур отишма икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, Покистон ҳукумати Покистон толиблари раҳбарлари ўз хуружларини амалга оширишда Афғонистон ҳудудидан фойдаланаётганига эътироз билдирган.

Ўз навбатида, Кобул Исломободни ҳарбий базаси Покистоннинг Кветта шаҳрида жойлашганлиги гумон қилинаётган афғон толибларига бошпана берганликда айбламоқда.