Польша президенти Анжей Дуда НАТОнинг шарқий қанотида ҳарбий базалар яратиш кераклигини айтди.
“Бизга ўртоқ бўлган ҳарбий кучлар НАТОнинг реал чегараси ўтадиган жойда туриши керак. Бу менинг таклифим. Иттифоқчиларимиз уни кўриб чиқиши даркор”, - деди у Таллинда ўтказилган пресс-конференцияда.
Унинг фикрича, бу қарор тарихий нуқтаи назардан нафақат тўғри, балки адолатли ҳам бўлар эди.
Уни Эстония президенти Тоомас Ильвес қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Дуда ўз президентлигидаги биринчи хорижий сафарни уюштирди: у Эстонига ташриф буюриб, парламент спикери Эйки Нестор ва бош вазир Таави Рийвас билан урашди.