Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Бош директори лавозимига Сергей Вязаловни тайинлади. Бу ҳақда Фармон мамлакатнинг ҳуқуққа оид порталида эълон қилинган.

Фармонда шунингдек, 2012 йилнинг апрель ойидан мазкур лавозимда ишлаб келаётган Сергей Мареевнинг ўз мансабидан озод қилиниши ҳам қайд қилинган.

ТИВ Бош директори вазирнинг молиявий-хўжалик фаолияти, капитал қурилиш, чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва шунингдек Россиядаги дипломатик ваколатхоналарга аккредитация бериш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини ўтайди.