"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз инстаграми орқали ўзига нисбатан мухлислар томонидан мавжуд 2 хил муносабатларга жавоб берди.

"Мени севувчилардан куч оламан. Мендан нафратланувчилар эса янада жўшқинроқ бўлишим ва тўхтатиб бўлмас футболчига айланишимга сабабчидирлар", дейди португалиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Роналду инстаграмдан фаол равишда фойдаланади. У бу борада инстаграмда 30,3 млн обуначиси бор Неймардан кейин 27,9 млн обуначи кўрсаткичи билан иккинчи ўринда туради. Мессининг инстаграмдаги обуначилари сони эса 23,2 млн нафарни ташкил этмоқда.