Россия хоккей федерацияси Канада билан ўйиндаги воқеа туфайли жаримага тортилди

Спорт 24 Август 2015 2691

Россия хоккей федерацияси 80 минг франки миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда халқаро хоккей федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, бунга Россия хоккей терма жамоасининг сўнгги жаҳон чемпионати финалидан кейин ғолиб жамоа Канада терма жамоаси мадҳияси янграётган пайтда муз майдонини тарк этишгани ва рақибга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур финалда Россия терма жамоаси канадаликларга 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди.

Кўпроқ янгиликлар