Рустам Саъдиев "Сотқин" бадиий фильми учун "Энг улуғ, энг азиз" республика кўрик-танловида мукофотланди

Маданият 24 Август 2015 3149

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда миллий агентликнинг ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Танловнинг кино санъати асарлари йўналишида режиссёрлик иши учун Рустам Саъдиевнинг «Сотқин» бадиий фильми 1-ўринга лойиқ деб топилди.

2-ўрин Муроджон Одиловнинг «Ўзбекистонликлар», «Орзулари ушалган одамлар», «Завол билмас умр» ҳужжатли фильмларига, 3-ўрин эса «Ота», «Новда» фильмларидаги операторлик иши учун Азизбек Арзиқуловга насиб этди.

Шунингдек, «Дилор, Дилор, дил ва ор» бадиий фильмидаги бош ролни ижро этгани учун актриса Шаҳло Темирова, «Қорақалпоқфильм» киностудияси оператори – «Болалар кулган бахтли эл», «Қоратов сирлари», «Устюрт – хазиналар маскани» ҳужжатли фильмларидаги операторлик иши учун Асенбай Асқаров, фахрий режиссёр – Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ҳамда кўп йиллар давомида маънавий-маърифий, тарихий мавзуларда тайёрлаган туркум ҳужжатли фильмлари учун Саидботир Аҳмадхўжаевга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар