Самарқандда тўйлардаги меҳмонлар сони 250-300 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгилаб қўйилди

Ўзбекистон 24 Август 2015 3839

Самарқандда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг жорий йил 21 июлдаги «Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси туман бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувлар чоғида тўй ва базмлардаги меҳмонлар сони 250-300 нафардан ошмаслиги кўпчилик томонидан маъқулланди. "Зарафшон" газетасида ёзилишича, мазкур қоидаларга амал қилмаганларга нисбатан кескин чора кўрилади.

Қайд қилинишича, тўйхона ва базмгоҳларда наҳор ошини эрталаб соат 7.00дан 9.00гача ёки 12.00дан 14.00гача ўтказиш, соат 22.00дан кейин тўй ва базмларни давом эттиришга чек қўйиш лозим.

Кўпроқ янгиликлар