Расмий Сеул Россия Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги кескинлик ўсишининг олдини олишда кўмак беради, деб умид билдирмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий Корея ҳукумати вакилининг айтишича, Шимолий Корея минада Жанубий Кореяга тегишли патрулнинг портлаши ва отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, ўз айбини тан олиши ва яна бундай ҳолатлар такрорланмаслигига ваъда бериши керак.
“Бундай вазиятда Шимолий Корея билан гаплага оладиган давлатлар дунёда кам, шунинг учун Россия Шимолий Корея билан суҳбатлашиб, кескинликнинг камайишига кўмак бериши мумкин. Россия доимо Пхеньян бундай кескин ҳаракатларни амалга оширмаслигига ҳаракат қилиб келган”, деб айтди манба.