Жанубий Корея ва КХДР мулозимлари ўртасидаги музокаралар ҳали ҳам давом эттирилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Улар ечим топишга ҳаракат қилмоқда, бироқ натижалар ҳозирча йўқ”, дея маълумот берган ахборот манбаси.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги овоз кучайгичларни икки мамлакат ўртасидаги кескинлик даражаси пастлаган тақдирда олиб ташлаши мумкинлигини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги қарама-қаршилик Жанубий кореялик аскарларнинг қуролсизлантирилган ҳудудда минага дуч келиб жароҳатланганидан сўнг бошланган эди. Бунга жавоб тариқасида Жанубий Корея сўнгги 11 йил ичида илк бор КХДРга қарши ташвиқот ўтказувчи овоз кучайтиргичларни ишга солди.