Туркиянинг курорт шаҳарларида янги ўқув йили боши Қурбон ҳайит байрами муносабати билан кечроқ бошланадиган бўлди

Жаҳон 24 Август 2015 4257

Туркиянинг Эгей денгизи бўйида жойлашган курорт шаҳарларидаги мактабларда янги ўқув йили боши одатдагидан икки ҳафта кейин бошланадиган бўлди. BGN News нашрининг маълум қилишича, гап Мугла вилоятидаги учта шаҳар ҳақида кетмоқда. Бу шаҳарлар мэрлари Туркия таълим ва сайёҳлик вазирлигига ўқув йили бошини Қурбон ҳайити таътил кунларига тўғри келиши учун кечроқ санага қолдиришни сўраб мурожаат қилдилар. Бу йили Қурбон ҳайити 24-27 сентябрь кунлари нишонланиши белгиланган.

Шу ҳолат сабабли ушбу шаҳарлар мэрлари сайёҳлик соҳасидан кўрилган зарарларни қоплашга умид билдиришмоқда. Бироқ ўқув йили боши кўчирилиши бунга қандай таъсир қилиши айтилмаган.
Шуниси маълумки, бу фикрни мамлакат бош вазири Аҳмед Довудўғлу қўллаб-қувватлади. Энди ўқув йили одатдагидек 14 сентябрдан эмас, балки 28 сентябрдан бошланадиган бўлди. Ўз навбатида, ўқув йили охири ҳам икки ҳафтага сурилади, яъни ўқув йили 2016 йилнинг 17 июлига қадар давом этади.

Туркия ҳукумати маълумотларига кўра, 2015 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,25 фоиз камайиб кетган. Сайёҳликдан олинадиган даромадлар эса 13,8 фоизга камайиб

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар