Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой баллистик ракеталарни аниқлайдиган сунъий йўлдош учирмоқчи
19:20 / 24.08.2015
2728

Хитой баллистик ракеталарни аниқлайдиган синов сунъий йўлдошини учирмоқчи. Бу ҳақда ўз қўлидаги ХХР ҳарбий ҳужжатларига асосланган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги маълум қилди.

“Хитой халқ озодлик армияси Х диапазонли ерусти радарлари тизимини ишлаб чиқишга киришди ва яқинда тез аниқлаш синов йўлдошини учиришни режалаштирмоқда”, - дейилади агентлик эълон қилган ҳужжатлардан бирида.

Таъкидланишича, янги радарлар ва сунъий йўлдош ракеталарга қарши мудофаа тизимининг бир қисмига айланиши мумкин. Бу тизим АҚШнинг аксилракета мудофаа тизими сингари баллистик ракеталарни узоқ масофалардан аниқлаш имконини бериши мумкин.
“Шу тариқа, агар Хитой АҚШ тизимига ўхшаш тизим ярата олса, бу жаҳондаги стратегик балансни ўзгартириб юбориши мумкин”, - хулоса қилади агентлик.


Улашинг
  • Теглар:
Top