Shanghai Composite фонд биржаси индекси 24 август савдоларида 8.5 фоизга ёки 3 211 пунктга тушиб кетди, деб хабар беради РИА Новости. Таҳлилчилар буни Хитой иқтисодиётининг ўсишига бўлган ишончнинг тушиб бориши билан тушунтирмоқда.

Шу билан бир пайтда Хитойнинг бошқа биржаларида ҳам тушиш кузатилди: Shenzhen Composite 7.61 фоизга (1884 пунктга), Гонгконгдаги Hang Seng Index 4.64 фоизга (21 369 пунктга), Тайвандаги TAIEX 4.4 фоизга (7441 пунктга) тушди.
Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа савдо майдонларида ҳам тушиш кузатилди: Япониядаги Nikkei 3.5 фоизга, Австралиядаги S&P/ASX 200 7.52 фоизга, Кореядаги KOSPI 2.34 фоизга қисқарди.