Хитой генераллари Ғалаба парадига тайёргарлик сабабли озишди

Жаҳон 24 Август 2015 2764

Хитой армияси генераллари Пекин шаҳрида сентябрь ойи аввалида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон уруши тугашининг 70 йиллигига бағишланган парадга тайёргарлик кўргани сабабли вазн ташлашди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар берди.

“18-19 ёшли аскарларга қараганда генералларда жавоб реакцияси, чаққонлик ва жисмоний куч етишмаяпти. Бироқ улар шафқат сўраганлари йўқ, балки аксинча, ўз малакасини энг яхши кўринишда намоён этишни истайди ва шунинг учун қўшимча машғулотларда иштирок этмоқда”, – деди ҳарбий хизматчиларни байрамона юришга тайёрлаётган капитан Фэнг Кайчунь.

Нашр маълумотига кўра, кўплаб генераллар ўртача 5 килограммдан озишган. Улар қуёш нурлари остида тўлиқ ҳарбий либос кийган ҳолда оддий аскарлар билан барча репетицияларда иштирок этмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши тугалланганига бағишланган парад 3 сентябрь куни Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида бўлиб ўтади. Унда 12 минг аскар, 50 генерал, 10дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этади.

Шунингдек, томошабинларга 500дан ортиқ ҳарбий техникалар, шу жумладан, жанговар самолётлар намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар