Япониянинг Nippon Steel заводидаги ёнғин қўшни заводга ҳам ўтди

Жаҳон 24 Август 2015 1878

Токионинг “Ханэда” аэропорти яқинида жойлашган қувур ишлаб чиқарувчи Nippon Steel & Sumikin Pipe Co.Ltd. заводида юзага келган ёнғин мамлакатдаги косметика ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқарувчи йирик заводлардан бири — Kao Corporation биноларини ҳам қамраб олмоқда. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Kao Corporation заводидан ходимлар эвакуация қилишга тўғри келди. Nippon Steel & Sumikin Pipe Co.Ltd. заводидаги ҳодисадан жабрланганлар ҳақида ахборот йўқ.

Айни пайтда ёнғин жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бориб, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. 

Завод ноябрь ойида бузиб ташланиши режалаштирилгани боис, у ерда ҳеч ким бўлмаган.

Япония транспорт вазирлигининг хабар беришича, ёнғин автоқатновларга таъсир кўрсатмаган. Бироқ шу вақтнинг ўзида Кавасаки шаҳри автомагистралининг завод жойлашган қисмида қатновлар тўхтатиб қўйилгани маълум қилинди.

Бироз олдинроқ, Токио аэропорти яқинида кучли портлаш содир бўлиб, ёнғин чиққани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар