3-14 сентябрь кунлари 5200 нафар ўзбекистонлик Ҳаж сафарига юборилади

Ўзбекистон 25 Август 2015 4210

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши зиёратни юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларимизга мамлакатимизда ва Саудия Арабистонида қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида фаолият олиб бормоқда. Кенгаш қарорлари асосида ҳаж ва умра тадбирлари ташкил этилмоқда, дея хабар беради дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Наманган-Мадина, ҳамда Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатилиши режалаштирилган. 

Жорий йилнинг 28 август куни ҳожилар учун меҳмонхона, тиббий марказ, ошхона ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 10 нафар ишчи гуруҳи аъзолари Саудия Арабистонига жўнатилади. Кузатиш ва кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилади.

Зиёратчиларга сафар олдидан давлатимиз рамзлари акс эттирилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар, “Ҳажнома” китобчаси ва видеотасмалар тақдим этилди. Барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларида миненгит ва гриппга қарши зардоб билан эмландилар. Саудия Арабистонида ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида эслатма ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган “Жавҳарат ул-Асима”, Макка шаҳрида эса Ҳарамдан 4500-5000 метр узоқликдаги тўрт буржли “Аброж ал-Муҳаммадия” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган. Ҳар бир хона музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси ҳамда кондиционерлар билан жихозланган. 24 соат давомида замонавий автобусларда зиёратчиларни Макка шаҳридаги харам масжидига ташиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 25 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 102 нафар гуруҳ раҳбари, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади. Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш, Ватанимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган.

27 сентябрь - 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз Жидда-Наманган, ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.

2015 йилда муқаддас Макка шаҳри ва унинг атрофида тахминан 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади. Маккага хориждан 1,35 млн, мамлакатнинг ички ҳудудларидан 185 минг нафар ҳожиларнинг келиши кутилмоқда. Бугунга қадар эса тахминан 100 минг киши қиролликка келиб улгурди. Муқаддас Макка шаҳридаги 2015 йилги ҳаж мавсуми 20 сентябрда бошланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар