Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма Қуддусда скейт-парк қурди

Жаҳон 25 Август 2015 1949

Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоат жамғармаси Қуддусда спортнинг экстремал турлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган майдончанинг қурилишини молиялаштирди. Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ижтимоий тармоқлардан бирида таъкидлашича, бу совға “чечен халқи ва Қуддус аҳолиси ўртасидаги дўстлик рамзи” бўлди

“Қуддус ёшлари бугун ажойиб совға олишди. Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодировнинг туғилган кунида скейт-паркнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Маросимда Қуддус мэри Нир Баркат иштирок этди. Халқаро мусобақалар ўтказишга мўлжалланган скейт-парк қурилишини Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоат жамғармаси молиялаштириди”, деб таъкидламоқда Рамзон Қодиров. Рамзон Қодировнинг буйруғи билан паркнинг қурилишини Россия Давлат думаси депутати Адам Делимхонов назорат қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг аввал маълум қилишича, 2014 йилнинг март ойида ушбу жамғарманинг саъй-ҳаракатлари эвазига Исроилнинг Абу-Гош қишлоғида мамлакатдаги катталиги бўйича 3-рақамли бўлган Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги масжид очилган эди. Масжид ўз бағрига 3 минг кишини сиғдира олади, 4та 50 метрлик минора ва олтин гумбазга эга. Масжид маҳаллий этник чеченлар илтимосига кўра барпо этилган. Шу билан бир вақтда 2011 йилда маҳаллий кенгаш қарори билан Аҳмад Ҳожи Қодиров номи берилган кўча ҳам реконструкция қилинди.

Олимларнинг фикрича, чеченлар бу ерларда 400 йил аввал "палак ёзишган".

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар