Андижонда йил охиригача 100та янги автобус пайдо бўлади

Ўзбекистон 25 Август 2015 2447

1 августдан Андижон кўчаларида янги замонавий автобуслар ҳаракатлана бошлади. Шаҳар автокорхонаси Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 60 та янги “Sam Аvto LE 60” автобуслари сотиб олди. Йил охиригача автобуслар сонини 100 тагача етказиш мўлжалланган.

Янги “Auto LE 60” автобусининг техник кўрсаткичлари қуйидагича кўриниш олган: паст полга эга ушбу автобус 56 йўловчига мшлжалланган; узунлиги 8 м, оғирлиги 10,2 тоннани ташкил қилади. 4,5 литрли Cummins двигатели ишлатилади, “Евро-4” экологик талабларига жавоб беради.


“Янги автобуслар жуда қулай, чунки уларнинг зиналари паст жойлашган. Ҳаракат пайтида ўзингни енгли машинада кетаётгандек ҳис қиласан. Бундан ташқари, улар кондицонерлар билан жиҳозланади. Катта ёшдагиларни ўйлаганингиз учун раҳмат,”, деб ўз таассуротлари билан бўлишмоқда, шу ердаги яшовчи меҳнат фахрийси Малика ая Юнусова.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда янги автобуснинг фотосуратлари пайдо бўлди. Янги автобусларда йўлкира ҳақи 500 сўмни ташкил қилади.
Андижонликлар Мустақиллик йили байрамига шундай ажойиб совға билан тақдирландилар.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар