Apple Tesla’дан автопилотлар бўйича мутахассисни ёллади

Технология 25 Август 2015 1346

Apple компанияси Tesla собиқ катта муҳандиси Жейми Карлсонни ёллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Карлсон Tesla’да ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналар лойиҳалари устида ишлаган. Ундан ташқари, шу соҳага ихтисослашган яна 6 мутахассис Apple’га ўтди. Жумладан, компания Volkswagen концернидан муҳандисларни, Nvidia’нинг автомобилларда объектларни таниш тизими ишлаб чиқарувчи бўлинмаси мутахассисларини, шунингдек, Fiat Chrysler Automobiles альянсининг топ-менежерини ҳамда тадқиқот институтларидан бир қанча олимларни ишга ёллади.
Илгари Tesla раҳбари Илон Маск Apple унинг ходимларига меҳнат шартномасини имзолаганлик учун 250 минг доллар бонус беришга ва иш ҳақини 60 фоизга кўтаришга ваъда берганини маълум қилган эди. Шунингдек, Apple A123 Systems, Samsung, LG, Panasonic ва Toshiba мутахассисларини жалб қилишга урингани маълум бўлди.
Компания автопилотли машина яратиши ҳақидаги гап-сўзлар 2015 йил бошида тарқалди. Бундай турдаги биринчи машина 2020 йили ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лекин бренд вакиллари ҳали бирор марта ахборотни расман тасдиқлаганлари йўқ.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар