АҚШ 2 йил давомида 10 минг суриялик қочқинни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби баёнот берди.
“Жорий молиявий йилда биз Суриядан 1-2 минг, кейинги йилда эса 5-8 минг қочқин қабул қилиб олишни режалаштирмоқдамиз”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Кирби қочқинлар иши бўйича БМТ бош комиссари бошқармаси рўйхатида 15 минг қочқин қайд қилинганини эслатиб ўтди.