АҚШ Европага ўз иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш учун F-22 қирувчи самолётларини жўнатади

Жаҳон 25 Август 2015 2139

АҚШ Европа ҳудудида яна 4та F-22 русумли қирувчи самолётларини жойлаштиради. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазирлиги раҳбари Дебор Ли Жеймснинг Пентагонда журналистлар билан учрашуви чоғида маълум қилишича, бу орқали АҚШ Украинадаги вазият туфайли ўзининг НАТОдаги иттифоқчиларига туғилиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиши кўзда тутилган.

"Биз у ерга самолётларни юборамиз", деган Ли Жеймс.

У самолётлар айнан қачон Европага етиб боришига аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, АҚШ бундай самолётларини Ироқ ва Суриядаги "ИШИД" жангариларига қарши ҳарбий операцияларда қўлламоқда.

Кўпроқ янгиликлар