АҚШ ва Туркия ИШИДга авиазарбалар бериш масаласини муҳокама қилмоқда

Жаҳон 25 Август 2015 1712

Туркия яқин орада ИШИД жангарилари позицияларига авиазарбалар беришда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби маълумот берди.
Илгарироқ Туркия ички ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Reuters агентлигига берган интервьюсида Вашингтон ва Анқара биргаликда ҳаво операциялари уюштиришга келишиб олганларини маълум қилган эди. Туркияни ўз ҳаракатларини халқаро коалиция билан мувофиқлаштиришга ва авиазарбаларни вақтинчалик тўхтатишга чақиришган эди.
“Ҳозир биз музокараларнинг сўнгги босқичидамиз ва, умид қиламанки, яқинда сиз Туркия ҳарбий ҳаво кучлари бажарадиган ҳарбий вазифаларни кўришингиз мумкин бўлади”, - деди департамент вакили.
Шунингдек, у Туркия инқирозни ҳал қилишда муҳим роль ўйнаганини, миллионлаб суриялик қочқинларни қабул қилганини, коалицияга ўз базаларини берганини эслатиб ўтди.
“Кеча биз техник масалаларни муҳокама қилдик. Яқинда ИШИДга қарши комплекс операциялар бошланади. Уларга Саудия Арабистони, Иордания, Қатар, Буюк Британия ва Франция қўшилиши мумкин бўлади”, - қўшимча қилди Туркия ташқи ишлар вазири.

Кўпроқ янгиликлар