Бразилия ҳукумати ишлаш самарадорлиги кўрсаткичларини ошириш мақсадида мамлакатдаги вазирликлар сонини 39тадан 29тагача камайтиришни режалаштирмоқда, деб маълум қилди режалаштириш вазири Нельсон Барбоса. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни пайтда вазирлик тугатилиши керак бўлган вазирликлар рўйхатини тузмоқда. Маълум қилинишича, аниқ рўйхат сентябрда тасдиқлаш учун тақдим қилинади.

Бразилия президенти Дилма Русеф ҳам 22,5 минг давлат лавозимидан мингтаси қисқартирилишини айтди. Қисқартиришлар борасидаги аниқ маълумотлар ҳам куз бошида маълум қилинади.