Cингапур президенти Тони Тан мамлакат парламенти тарқатиб юборилгани ҳақида маълум қилди.

Рейтер нашрида ёзилишича, президент парламентни бош вазир Ли Сяньлуннинг маслаҳатига кўра тарқатиб юборган.

Яқин вақт ичида навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиладиган кун ҳақида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 августида мамлакат мустақиллигининг 50 йиллиги нишонланганди.