Деҳқонободда дунёдаги ягона осма канат йўлининг қурилиши давом этмоқда

Ўзбекистон 25 Август 2015 7967

Қашқадарё вилоятидаги «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» унитар корхонасида бугунги кунда 1 минг 800дан зиёд ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Айни пайтда Россиянинг «ЗУМК-Инжиниринг» компанияси билан ҳамкорликда йиллик руда қазиб чиқариш қуввати 1 миллион 400 минг тоннага тенг тоғ-кон мажмуаси ҳамда ташқи электр энергия таъминоти объектлари, оралиқ масофанинг узоқлиги (қарийб 30 километр) жиҳатидан дунёда ягона, деб тан олинаётган осма канат йўлининг қурилиши давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгач, калийли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 600 минг тоннага, руда қазиб олиш ҳажми эса 2 миллион 100 минг тоннага етади.

Корхонада ўтган беш йил давомида жаҳон стандарти талабларига тўлиқ жавоб берадиган, биринчи навли 900 минг тоннадан ортиқ калий хлорид маҳсулоти ишлаб чиқарилди, унинг 600 минг тоннага яқини хорижга экспорт қилинди. Айни пайтда бу турдаги маҳсулотлар Хитой, Малайзия, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Арманистон, Молдова, Туркия, Ангола, Украина ва бошқа қатор давлатларга экспорт қилинмоқда.

Тоғ-кон мажмуаси шахтасида руда қазиб чиқариш авваллари хорижлик мутахассислар кўмагида бажарилган бўлса, ўтган йилдан бу иш тўлиқ маҳаллий ходимлар томонидан амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг январь июль ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилди. Ишлаб чиқариш жараёнида чиқадиган чиқинди қайта ишланиб, техник мақсадларда фойдаланиладиган туз олиш йўлга қўйилди.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш йўлидаги изланишлар давом эттирилмоқда. Келгусида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган гидроокис калий ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101159 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48130 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52608 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9717 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20425 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 348 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 256 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 297 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 799 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2008 Жамият
Кўпроқ янгиликлар