Симферополь–Москва рейси йўловчиси Домодедово аэропортида самолёт етиб келгандан кейин ундан тушаётган пайтда вафот этди, деб хабар бермоқда “Москва” янгиликлар агентлиги.

“Симферополь–Москва рейси бўйича парвоз қилган 78 ёшли йўловчи Домодедово аэропортида трапдан тушаётганда унинг аҳволи кескин ёмонлашди Воқеа жойига етиб келган шифокорлар кекса йўловчига ёрдам беришга уринишларига қарамасдан, йўловчи вафот этди. Воқеа юзасидан Москва транспортда вилоятлараро тергов бошқармаси томонидан текширув ўтказилоқда”, дейилмоқда хабарда.

Аэропорт матбуот хизмати маълумотларига кўра, текширув натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади.