Душанбеда туғилган кунини оила даврасида нишонламаган йигит 4 минг сомоний жаримага тортилди

Жаҳон 25 Август 2015 3780

Душанбеда суд Амирбек Исаевни ўз туғилган кунини оила даврасида эмас, балки кафеда нишонлагани учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Toptj.com нашри.

Исаев “Тожикистон Республикасида анъана ва удумларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасини бузганликда айбланмоқда. Ушбу моддага кўра, туғилган кунларни оила даврасида нишонлаш белгилаб қўйилган.

Исаевга бундай айбловлар фейсбукдаги саҳифасида чоп этган фотосуратларига асосланиб қўйилган. У ижтимоий тармоқ орқали туғилган кунида бўлган дўстларига миннатдорчилик ҳам билдирган.

Исаевнинг ўзи ҳеч нимани нишонламагани, шунчаки ўз севгилиси билан торт олгани бориб, сўнгра дўстлари “мафия” ўйинини ўйнаш учун йиғиладиган пабга кириб ўтишганини айтган. Улфатчилик пайтида дўстлари Исаевнинг қўлидаги тортни кўриб, уни татиб кўришни сўрашган. Исаев ва унинг дўстларига хизмат кўрсатган паб официанти судда Исаевни кимдир туғилган куни билан табриклаганини эшитмаганини айтган.

Бироқ суд ҳаками официантнинг гапларини ишонарсиз деб топиб, йигитни 4 минг сомонийга (жорий курс бўйича тахминан 600 доллар) жаримага тортган.

Жабрланувчи фейсбукдаги саҳифасида жаримани тўлашга бундай катта пули йўқлигини ва суднинг қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қилишини айтган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар