Эстония раҳбарияти Россия билан чегарада 2 м баландликка эга девор барпо этишга қарор қилди. Бу ҳақда Postimees нашри хабар берди.

Айтилишича, полиция ва черага қоровули департаменти қуруқликдаги чегаранинг камида учдан икки қисмини девор билан тўсмоқчи. Бу билан чегара бузилиш ҳолатларини камайтириш режалаштирилмоқда.
Девор камида 108 км узунликка эга бўлади. У дронлар ва кузатув камералари билан жиҳозланади.

Чегарани мустаҳкамлаш ишлари 2018 йилда ўтказилади. Лойиҳа қиймати 71 млн еврони ташкил қилади.