Сентябрь ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпин иштирокида АҚШда ўтказилиши режалаштирилган саммит иккала томон учун ҳам, айниқса “қора душанба” ва икки давлат ўртасидаги келишмовчиликлар ортида мураккаб бўлади, деб ёзмоқда Foreign Policy нашри.

“Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳозирда мустаҳкам асосга эга эмас. Си Цзиньпин Вашингтонга ташриф буюради ва бу қувончли ташриф бўлишдан жуда йироқ. Саммит ёки “шакарсимон” – бир талай бўш калориялар ва ҳеч қандай озиқавий қиммат каби, ёки тўлиқ фалокат бўлади”, деб айтмоқда Хитой бўйича стратегик ва халқаро тадқиқотлар эксперти Скотт Кеннеди.

Германиянинг Маршалл жамғармаси эксперти Эндрю Смоллнинг фикрича, бўлажак саммит атрофида яхши муҳит ҳукм сурмаётибди – барча фронтлар бўйича можаролар жадаллашмоқда: Вашингтон хитойлик хакерларни америка тармоқларига ҳужум қилишда айбламоқда, икки давлатнинг Жануби-Хитой денгизидаги вазият бўйича ҳамжиҳатлиги ҳанузгача мавжуд эмас.

Бундан ташқари, АҚШ Оқ уйи матбуот котиби Жош Эрнестнинг фикрича, Пекин “Хитой иқтисодиётини сунъий равишда манипуляция қилиб” биржадаги “эркин тушишларни” ушлаб турибди.