Франция Россияга «Мистраль» кемалари учун 1 млрд евро тўлади

Жаҳон 25 Август 2015 2940

Франция Россияга вертолёт ташувчи «Мистраль» кемаларини етказиб бериш ҳақидаги шартномани бажармагани учун тўланиши лозим бўлган 1 млрд евродан зиёдроқ товон пулини тўлаб берди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги дипломатик доиралардаги ахборот манбасига таяниб хабар тарқатди.

“Пул тўлиқ миқдорда Россия томони ҳисобига ўтказилди. Бу — бир млрд доллардан зиёдроқ”, – деди манба.

Манбанинг қайд этишича, мазкур маблағ нафақат “Мистраль” кемалари қурилиши учун бўнак сифатида олдиндан тўланган пулни, балки улар экипажларини тайёрлаш ва кемаларга Россия ускуналарини ўрнатиш бўйича сарфланган харажатларни ҳам ўз ичига олади.

Аввалроқ Франция молия вазири Мишель Сапен Россия билан “Мистраль” кемаларини етказиб бериш бўйича шартнома бузилгани муносабати билан тўланадиган товон пули миқдори 1 млрд евродан камроқ эканини маълум қилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар